Линклар

“Wprost” журнали: Польша ташқи ишлар вазири Варшава-Вашингтон муносабатларини "фойдасиз", дея атади


Польша Ташқи ишлар вазири Радек Сикорский.

Польша Ташқи ишлар вазири Радек Сикорский.

Польшада чиқадиган “Wprost” журнали мамлакат ташқи ишлар вазири Радек Сикорский шахсий суҳбатда Варшаванинг Вашингтон билан муносабатлари “фойдасиз” ва “ҳатто хавфсизликка оид ёлғон таассуротларни туғдиради”, деган фикрларни айтгани ёзиб олинган аудио тасмани қўлга киритганини иддао қилмоқда.

“Wprost” журнали 22 июнь куни чоп қилган, Сикорскийга нисбат берилаётган суҳбат стенограммасида Польша-АҚШ муносабатлари ҳақоратловчи иборалар билан таснифланади ва Польшанинг икки асосий қўшниси – Россия ва Германиянинг ғашини келтириши айтилади.

Польша Ташқи ишлар вазири бу ҳусусда изоҳ беришдан бош тортди. “Wprost” журнали таҳририяти суҳбат ёзиб олинган аудио 23 июнь куни очиқланишини билдирди.

“Wprost” журанли ўтган ҳафта Польша Марказий банки раиси Марек Белка ва Ички ишлар вазири Бартоломей Синкевич ўртасида бўлиб ўтган суҳбат аудиосини эълон қилди. Унда икки мулозим банкнинг 2015 йилда бўлиб ўтадиган сайловда иқтидордаги партия қайта сайланишига қандай ҳисса қўшиши мумкинлигини муҳокама қилишган.
XS
SM
MD
LG