Линклар

Жаҳон кубоги 2014: бугун "А" ва "В" гуруҳларидаги якуни учрашувлар ўтказилади


“G” гуруҳида Португалия билан Қўшма Штатлар ўртасидаги учрашув 2-2 дурранг натижаси қайд этилди.

“G” гуруҳида Португалия билан Қўшма Штатлар ўртасидаги учрашув 2-2 дурранг натижаси қайд этилди.

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида бугун “В” гуруҳида Ҳолландия билан Чили Сан Пауло шаҳрида майдонга тушади. Иккала терма жорий натижаларга кўра, аллақачон финал босқичига чиққан. “В” гуруҳида бугун шунингдек, Австралия билан Испания ҳам Куритиба шаҳридаги стадионда беллашади, лекин бу учрашув жамоаларнинг аллақачон белгилаб бўлинган тақдирига таъсир қилмайди. Учрашувнинг иккаласи Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланади.

Шунингдек, (Тошкент вақти билан) 24 июнга ўтар кечаси соат 01.00да “А” гуруҳида мезбон Бразилия терма жамоаси пойтахт Бразилиа шаҳрида Камерун жамоаси билан тўқнаш келади. Айни гуруҳдаги Хорватия билан Мексика жамоалари Рецифе шаҳрида беллашади. Бу гуруҳда Бразилия жамоаси 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Якшанба куни Бельгия жамоаси Россия устида 1-0 ҳисобида ғалаба қилди ва “Н” гуруҳида 6 очко билан биринчи ўринга чиқди. Айни гуруҳдаги яна бир ўйинда Жазоир Жанубий Кореяни 4-2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал босқичига чиқиш имкониятларини сақлаб қолди.

“G” гуруҳида Португалия билан Қўшма Штатлар ўртасидаги учрашув 2-2 дурранг натижаси қайд этилди. Бу гуруҳда 4 очкодан тўплаган Германия биринчи ўрин, АҚШ эса камроқ гол ҳисобига иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG