Линклар

logo-print

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Шадрин Тошкентдаги шифохоналардан бирида ошқозонига ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятсиз якунлангани оқибатида оламдан ўтди.

Хабарларга қараганда, Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп сураётган Шадрин 22 июнь куни вафот этган. У 26 ёшда эди.

Александр Шадрин тўрт марта Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилган эди. У Японияда ўтказилган ўйинда японлар дарвозасига урилган афсонавий голи билан танилган.

XS
SM
MD
LG