Линклар

Бразилияда ўтаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг А гуруҳида 23 июнь куни Бразилия Камерун жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Мексика-Хорватия ўйини эса 3:1 ҳисобида Мексика ғалабаси билан якунланди.Мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи бошқарган.

Голландия эса Чили дарвозасига 2 тўп киритиб, ўйинни 2:0 ҳисобида якунлаган.

23 июндаги ўйин натижаларига кўра, энди Нидерландлар Мексика, Чили эса Бразилия терма жамоалари билан майдонга тушади.

В гуруҳида эса 23 июнь куни Испания 3:0 ҳисобида Австралия устидан ғалаба қилди. Уч ўйинда бирорта ғалабага эриша олмаган Австралия командаси Жаҳон чемпионатини тарк этади. Уч ўйиндан иккитасида мағлуб бўлган Испания терма жамоаси ҳам чепионатдан чиқарилди.
XS
SM
MD
LG