Линклар

АҚШ Федерал тергов бюроси мамлакатнинг 106 шаҳрида бир ҳафта мобайнида олиб борилган махсус амалиёт пайтида 168 ўсмирни жинсий эксплуатация ва фохишаликдан қутқарди.

Федерал тергов бюроси раҳбари Жеймс Комининг 23 июнь куни билдиришича, амалиёт давомида уч юзга яқин қўшмачи қўлга олинган.

Федерал тергов бюроси 2003 йилдан бери болаларни жинсий қулликдан қутқариш мақсадида 8 марта махсус амалиёт ўтказган. Амалиётлар пайтида уч ярим мингдан ортиқ бола қутқарилган ва бир ярим минг қўшмачи судлар томонидан қамоққа ҳукм қилинган.

Жинсий қуллик ва фохишаликдан қутқарилган болаларнинг асосий қисми ота-оналарига қайтарилган, 40 ўсмир эса давлат ҳимоясига олинган. Фохишаликка мажбур этилган болаларнинг энг кичиги 11 ёшда бўлган.
XS
SM
MD
LG