Линклар

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси котиби Зиёулҳақ Амирҳайил “миллий манфаатларни кўзлаб” истеъфо берганини билдирди.

Сайлов комиссия котиби президентлик сайловларида номзодлардан бирининг фойдаси учун овоз бериш натижаларини сохталаштирганликда айбланаётган эди.

14 июнь куни ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи босқичида пешқадам сифатида кўрилган номзод Абдулла Абдулла Амирҳайилни бошқа бир номзод Ашраф Ғани фойдасига овозларни сохталаштирганликда айбламоқда. 22 июнь куни Абдулла тарафдорлари томонидан гўёки Амирҳайил Ашраф Ғани вакили билан берилган овозлар масаласини муҳокама қилгани тўғрисидаги аудиоёзувни тарқатган эди. Бироқ Амирҳайил бу айбловни рад этди.

Абдулла Абдулла сайлов комиссияси натижаларни тан олмаслигини билдирди ҳамда БМТни овозларни санаш жараёнини назорат қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG