Линклар

Украинадаги айирмачилар вақтинча ўқ отишни тўхтатишга рози бўлди


Александр Бородай.

Александр Бородай.

Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар лидерлари 27 июнга қадар ўқ отишни тўхтатишга рози бўлди.

Ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилинган ҳудуднинг Бош вазири деб атаётган Александр Бородай 23 июнь куни Москва, Киев ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари иштирокида ўтказилган музокаралардан сўнг мана шу ҳақда билдирди. Бородайнинг айтишича, Луганскдаги россияпарастлар ҳам ўт очишни 27 июнгача тўхтатиш таклифига розилик берган.

Айирмачилар аввалроқ Украина президенти Петро Порошенко томонидан 20 июнда эълон қилинган бир томонлама равишда ўт очишни тўхтатиш ташаббусини рад этган эди. Шундан сўнг Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари агар Москва Порошенконинг тинчлик режасини қўлламаса, Россияга нисбатан санкциялар кучайтирилишидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG