Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:58

Ўзбекистон Жанубий Кореяга уран экспортини қарийб икки баробар кўпайтирмоқчи


Ўзбекистон Жанубий Кореяга экспорт қилинаётган уран миқдорини 300 тоннадан 500 тоннага етказмоқчи.

Asia-centre.com нашрига кўра, бу ҳақида шартнома лойиҳаси аллақачон тайёрланган ва сентябрь ойида имзоланиши режаланган.

Ўзбекистон уранининг асосий харидори Жанубий Кореянинг давлатга қарашли Korea Hydro & Nuclear Power ширкати ҳисобланади.

2012 йилда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида эришилган келишувда 2014-2015 йилларда Korea Hydro & Nuclear Power ширкатига беш минг тоннадан зиёд уран етказиб бериш назарда тутилган.

Ўзбекистон Жанубий Кореяга экспорт қилинаётган уран миқдорини 2015 йилдан ошришни таклиф қилмоқда.

Ўзбекистон уран заҳиралари бўйича дунёда 12 ўринда туради.

Жаҳон ядро уюшмаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда қайта ишлашга яроқли 111 минг тонна уран заҳираси бор.

Ҳозир бир килограмм ураннинг нархи 130 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

XS
SM
MD
LG