Линклар

logo-print

Ироқ: АҚШ Давлат котиби Курдистон раҳбари билан учрашди


АҚШ Давлат котиби Ж.Керри (ч) ва Курдистон президенти М.Барзани.

АҚШ Давлат котиби Ж.Керри (ч) ва Курдистон президенти М.Барзани.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ироқда давом этаётган ҳарбий ва сиёсий бўҳронга чек қўйиш йўлидаги уриниш доирасида Курдистоннинг Ирбил шаҳрига борди.

Сешанба куни Жон Керри Курдистон президенти Масуд Барзани ва бошқа раҳбарлар билан учрашди.

АҚШ Давлат департаменти расмийсига таяниб Рейтерс агентлиги учрашувда Керри курд раҳбарларини Ироқда суннийлар билан шиалар ўртасидаги кескинликни юмшатиш мақсадида шиалар ҳукмрон бўлган Ироқ ҳукуматида ислоҳотлар ўтказишда курдларни “фаол рол ўйнашга” ундаши кутилаётганини билдирди.

23 июнь куни АҚШ Давлат котиби Бағдодда Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашиб мамлакатда юзага келган вазиятни муҳокама қилди.

XS
SM
MD
LG