Линклар

Германия ТИ вазири Украина президенти билан тинчлик режасини муҳокама қилади


Германия ТИ вазири Ф.У.Штанмайер.

Германия ТИ вазири Ф.У.Штанмайер.

Германия Ташқи ишлар вазири Франк Уольтер Штанмайер 24 июнь куни Украина Президенти Петро Порошенко билан тинчлик режасини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Мазкур учрашув Украина ҳукумати кучлари Россия тарафдори бўлган айирмачиларни мамлакатнинг шарқий қисмида сешанбага ўтар кечаси бир неча ҳарбий текширув пунктини ўққа тутганликда айблаган пайтда ўтмоқда.

Томонлар ўт очишни тўхтатганини эълон қилганидан кейин рўй берган воқеада талафот кўрилгани хабар қилинмади.

Ўтган ҳафта Украина ҳукумати кучлари 27 июнга қадар бир томонлама ўт очишни тўхтатганини эълон қилди.

Айни пайтда, АҚШ Президенти Барак Обама агар Москва Украинадаги вазиятни юмшатиш бўйича чоралар кўрмаса, Россияга нисбатан санкциялар кучайтирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Оқ Уйга кўра, Обама буни 23 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали бўлиб ўтган сўзлашувида айтган.

XS
SM
MD
LG