Линклар

logo-print

Путин Украинада Россия ҳарбийларидан фойдаланишга рухсат берувчи қарор бекор қилинишини сўради


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Федерация кенгашидан Укринада Россия ҳарбийларидан фойдаланишга рухсат берувчи қарор бекор қилинишини сўради.

Юқори лавозимли сенаторга таяниб Интерфакс агентлигининг билдиришича, бу масала Федерация кенгашида 25 июнь куни кўрилади.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб ахборот агентликларининг билдиришича, Украина шарқидаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ҳамда уч томонлама музокаралар бошланишидан олдин шундай таклиф киритилган.

23 июнь куни Брюсселда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Кремлни 1 март кунги қарор бекор қилинишига чақирган эди.

XS
SM
MD
LG