Линклар

logo-print

Тожикистонда покистонлик толибларга алоқадор икки шахс қўлга олинди


Egypt -- Handcuffs - generic photo

Egypt -- Handcuffs - generic photo

Тожикистонда Покистон толиблари аъзоси экани гумон қилинган икки шахс ҳибсга олинди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Хатлон вилоятида ушланган Умарали Тошпўлатов ва Комилжон Қулбошев Тожикистон фуқаролари эканини билдирди.

Вазирлик маълумотига кўра, улар Покистонда “махсус диний тайёргарликдан ўтгани”дан кейин жанггари гуруҳга қўшилган.

Вазирлик иддаосига кўра, қўлга олинган икки шахс Афғонистонда НАТО етакчилигидаги халқаро кучларга қарши толиблар сафида урушганини тан олган.

Тожикистон ҳукумати Покистондаги диний мактабларда ўқиган тожик фуқаролар хавфсизлика тахдид эканини такрорлаб келади.

XS
SM
MD
LG