Линклар

logo-print

Жулиан Ассанж Қозоғистон журналистлар уюшмаси мукофотига сазовор бўлди


Жудиан Ассанж бошпана топган Лондондаги Эквадор элчихонаси.

Жудиан Ассанж бошпана топган Лондондаги Эквадор элчихонаси.

WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Қозоғистон журналистлар уюшмасининг “журналистик суриштирув” номинацияси бўйича мукофотига сазовор бўлди.

Қозоғистон журналистлар уюшмаси раҳбари Сайтқози Матаевга кўра, Ассанжнинг ғолиб деб топилишига Қозоғистондаги оммавий ахборот воситалари у асос солган WikiLeaks сайти орқали жуда кўп қизиқарли маълумотлар олгани сабаб бўлган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Ассанжга Қозоғистон журналистлар уюшмасининг мукофоти почта орқали жўнатилади.

Швеция ҳукумати Жулиан Ассанжни жинсий тажовузда айблагани сабабли у Швецияга экстрадиция қилинишидан қочиб қарийб икки йилдан ортиқ вақтдан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида яшаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG