Линклар

БМТ: ИСИС ҳужумларида 1075 ироқлик нобуд бўлди


Ироқнинг Рамади шаҳри, 2014 йил 19 июнь.

Ироқнинг Рамади шаҳри, 2014 йил 19 июнь.

БМТ 5 - 22 июнь кунлари Ироқда суннийлар етакчилигидаги жанггарилар Анбар вилоятининг аксар ҳудуди ва Бағдоддан шимол томондаги ҳудудларни ишғол қилган пайтда камида 1075 ироқлик ўлдирилганини, уларнинг аксари тинч аҳоли вакиллари эканини билдирди.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Жон Керри сешанба куни Ирбил шаҳрида Ироқнинг Курдистон ўлкаси президенти Масуд Барзани билан учрашди.

Музокара чоғида Ироқдаги барча гуруҳ вакилларини ўз ичига олган янги ҳукумат тузишни рағбатлантириш масаласи муҳокама қилинди.

Ироқ Исломий Давлати ва Левант гуруҳлари (ИСИС) билан сунний қабилалар жангчилари 24 июнь куни янги ҳудудларни босиб олиш йўлидаги ҳужумларни давом эттирди.

Бағдод расмийлари жанггарилар Мосул шаҳри яқинидаги энг йирик Байжи нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ жанггарилар назоратига ўтганини инкор қилди.

XS
SM
MD
LG