Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:36

Ўзбекистонда “геронтократия”ми ёки Қари билганни пари билмасми?


Маҳмуджон Йўлдошев
Маҳмуджон Йўлдошев

Ўзбекистон ҳокимияти тепасига келганига 23 июнь куни 25 йил тўлган Ислом Каримовнинг ёши 77 га қараб кетаяпти. 23 июнь куни мамлакат хавфсизлик хизматига 20 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётган Рустам Иноятовнинг ёши 70 га тўлди. Бу ҳолат аъзолари мутлақ кўпчилигининг ёши 70 дан баланд қариялар бўлган КПСС МК Сиёсий бюросини эслатмоқда.

“Геронтократия” (“Қариялар ҳокимияти”) атамаси аниқламаси билан мустақил танишишни Сиз тингловчига қолдирамиз.

Публицистлар бу атама билан одатда кадрлар алмаштирилмаслиги оқибатида қолоқлик ва таназзулга элтувчи бошқарув усулини аташларини эслатиб қўймоқчимиз, холос.

Бироқ, ўзбек ёзувчиси ва педагоги, психология фанлари номзоди Маҳмуджон Йўлдошевнинг фикрича, Ўзбекистон раҳбариятига нисбатан геронтократия атамасини қўллаш тўғри эмас.

Унинг фикрича, бу ҳолатда “Қари билганни пари билмас” нақли ўринлидир.

Демак, OzodNazarнинг бугунги меҳмони – Маҳмуджон Йўлдошев.

XS
SM
MD
LG