Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:27

OzodNavigator: “Сиз яшайдиган мамлакатда ҳокимият алмашинуви қандай амалга ошади?”


Ислом Каримовнинг чорак асрлик иқтидори Ўзбекистон ривожида ижобий из қолдирмади.
Ислом Каримовнинг чорак асрлик иқтидори Ўзбекистон ривожида ижобий из қолдирмади.

OzodNavigator дастурининг 25 июнь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда ҳокимият алмашинуви қандай амалга ошади?” деган савол жавобини қидирамиз.

23 июнь куни Ислом Каримов Ўзбекистон ҳокимияти тепасига келганига 25 йил тўлди.

Ҳокимият тепасида узоқ қолиш бобида Каримов билан Зимбабве Президенти Роберт Мугабе, Уганда Президенти Йовери Мусевени, Судан Президенти Умар ал-Башир каби диктаторалар беллаша олади холос.

Собиқ Совет Иттифоқи даврида бошланиб чорак асрга чўзилган Каримов иқтидори Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида ижобий из қолдирди, деб бўлмайди. Миллионлаб ўзбекистонлик тирикчилик илинжида мамлакат ташқарисида мардикорлик қилаётгани, давлат тизимларининг ўта коррупциялашгани, матбуот эркинлиги бўғилгани, болалар ва катталар мажбурий меҳнати ва бу каби бошқа муаммолар Ўзбекистоннинг бугунги реаллигига айланган, дейди кузатувчилар.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида хорижда яшайдиган ва хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда ҳокимият алмашинуви қандай амалга ошади?” деган савол жавобини излаймиз.

OzodNavigator дастурининг 25 июнь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда ҳам битта шахс ҳокимият тепасида узоқ вақт қолганми?

Бундай мамлакатда яшасангиз, битта шахснинг иқтидорда қолишига одамлар қандай қарашади? Одамларнинг ҳаёт даражаси қандай?

Битта шахснинг ҳокимият тепасида узоқ вақт қолиши мамлакат ривожига қандай таъсир қилган?

Сиз яшайдиган мамлакатда ҳокимият қанчада алмашади? Қандай алмашади?

Хориждаги тажрибангиздан битта шахснинг ҳокимият тепасида узоқ қолиши афзалроқ, деб айта оласизми?

Ҳокимиятлари тез-тез алмашиб турадиган мамлакатларда одамлар қандай яшайди?

Сиз яшайдиган мамлакатда жамият билан ҳокимият ўртасида мулоқот борми? Бундай мулоқот қандай амалга оширилади?

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тинглашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

XS
SM
MD
LG