Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:28

Ўзбекистон делегацияси ИТБ йиғилишида қатнашиш учун Саудияга жўнаб кетди


Ўзбекистон делегацияси Ислом тараққиёт банки (ИТБ) бошқарувчилар кенгаши йиғилишида қатнашиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Делегацияга Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилик қилмоқда.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, Жидда шаҳрига ташриф чоғи Ўзбекистон вакилларининг Ислом тараққиёт банки гуруҳи раҳбари Аҳмад Муҳаммад Али билан икки томонлама алоқалар истиқболи борасида музокара ўтказиши режаланган.

Ўзбекистон 56 давлат аъзо бўлган Ислом тараққиёт банкига 2003 йилда аъзо бўлган.

Ўтган давр мобайнида мазкур банк турли соҳалар бўйича ўнлаб лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга 730 миллион доллардан кўпроқ сармоя ажратган.

XS
SM
MD
LG