Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:46

Украина: Армия вертолёти уриб туширилгани оқибатида 9 киши ўлди


Украина расмийси Россия тарафдори бўлган айирмачилар мамлакат шарқидаги Славянск шаҳри яқинида Украина армиясига қарашли вертолётни уриб туширганини билдирди.

Украина хавфсизлик кучлари матбуот котиби Владислав Селезнёв Фейсбукдаги ўз саҳифасида Mi-8 русумидаги вертолёт бортида тўққиз киши бўлгани ва уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлганини билдирди.

Бу воқеа Донецк ва Луганск вилоятларидаги айирмачилар лидерлари ўт очиш 27 июнга қадар вақтинча тўхтатилганини эълон қилганидан бир кун кейин содир бўлди.

XS
SM
MD
LG