Линклар

logo-print

Керри Брюсселда Ироқ бўйича НАТО музокараларида иштирок этади


АҚШ давлат котиби Жон Керри 24 июнь куни Ирбил шаҳрида Ироқнинг Курдистон ўлкаси президенти Масъуд Барзоний билан учрашди.

АҚШ давлат котиби Жон Керри 24 июнь куни Ирбил шаҳрида Ироқнинг Курдистон ўлкаси президенти Масъуд Барзоний билан учрашди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ироқ бўҳронини бартараф қилиш бўйича НАТО музокараларида иштирок этиш учун Брюсселга борди.

Бельгияга Ироқдан учиб борган Керри 24 июнь оқшомида Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон билан учрашди.

АҚШ давлат котиби кеча Ирбил шаҳрида Ироқнинг Курдистон ўлкаси президенти Масъуд Барзоний билан учрашган.

Керрининг Барзонийга Ироқ яхлит давлат бўлиб қолиши кераклиги ҳақида сўзлагани, Барзоний эса “биз янги воқелик ва янги Ироқ олдида турибмиз” дея, Ироқ бундан буён яхлит мамлакат бўлиб қолиши қийинлигини билдиргани айтилмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, 5 июндан 22 июнгача Ироқда суннийлар етакчилигидаги жанггарилар Анбар вилоятининг аксар ҳудуди ва Бағдоддан шимол томондаги ҳудудларни ишғол қилган пайтда камида 1075 ироқлик ўлдирилган, уларнинг аксари тинч аҳоли вакилларидир.

XS
SM
MD
LG