Линклар

Бу йилги Рамазон умрасига Ўзбекистондан 670 нафар зиёратчи боради. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Рамазон умраси 10 июлдан 29 июлгача давом этиши, ҳар бир гуруҳга Умра ибодатларини адо этиш учун 10 кундан вақт ажратилгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик зиёратчилар Мадинаи Мунавварада Расулуллоҳ масжидидан 25 наридаги меҳмонхонада, Маккаи Мукаррамада эса Каъбатуллоҳдан 1,5 километр узоқликдаги меҳмонхонада истиқомат қиладилар.

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг Мадинада 4 кун, Маккада эса 6 кун бўлишлари айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG