Линклар

logo-print

Порошенко ўт очишни тўхтатиш тартиби муддатидан олдин бекор қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко ўт очишни тўхтатиш тартибини муддатидан аввал бекор қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Порошенконинг бу баёноти 24 июнь куни россияпараст айирмачилар Украина армиясига қарашли вертолётни уриб туширганидан сўнг янгради.

Кеча Россия тарафдори бўлган айирмачилар Украина шарқидаги Славянск шаҳри яқинида аксилтеррорчилик амалиётига жалб қилинган Mi-8 русумидаги вертолётни уриб туширгани оқибатида вертолёт бортидаги тўққиз киши ҳалок бўлганди.

Бу воқеа Донецк ва Луганск вилоятларидаги айирмачилар лидерлари ўт очиш 27 июнга қадар вақтинча тўхтатилганини эълон қилганидан бир кун ўтиб содир бўлган.

Украина президенти Петро Порошенко 20 июнь куни ўт очишни бир ҳафтага тўхтатиб туриш ташаббусини кўтариб чиққанди. Унинг бу ташаббуси ғарб лидерлари томонидан ҳам, Россия президенти томонидан ҳам олқишланганди.

XS
SM
MD
LG