Линклар

Россия Федерация Кенгаши Укринада Россия ҳарбийларидан фойдаланишга рухсат берувчи қарорни бекор қилиш ҳақидаги президент Владимир Путиннинг сўровини маъқуллади.

Бир кун аввал президент Путин Россия парламентининг юқори палатасига мурожаат этиб, март ойида қабул қилинган ушбу қарорни бекор қилишни сўраганди.

-Россия ва мени ўзим шу мамлакатни раҳбари сифатида тинчлик жараёни учун шароит яратишни хоҳлаяпмиз. Айнан шу мақсадда мен Украинада Россия ҳарбийларидан фойдаланишга руҳсат берувчи қарорининг бекор этилишини сўраб Федерация Кенгашига мурожаат этдим, - деган Путин.

Федерация Кенгашидаги 153 сенатор Укринада Россия ҳарбийларидан фойдаланишга рухсат берувчи қарорни бекор қилишни ёқлаб овоз берган. Бир сенатор қарши чиққан.

Путин сўрови Федерация Кенгашида овозга қўйилишидан олдин россиялик сенаторлардан бири Андрей Клишас Украина шарқида юзага келган вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш учун Укринада Россия ҳарбийларидан фойдаланишга рухсат берувчи қарорни бекор қилиш кераклигини айтди.

"Бугун биз сиёсий жараён бошланганини кўряпмиз. Шундай экан Путин таклифини қўллаб қувватлашингизни сўрайман, - деди Клишас сенаторларга қарата мурожаатида.

Сенатор Константин Добрынин эса: “Россиянинг шундоқ ҳам Украинага қўшин киритиш нияти йўқ эди, чунки биз украиналиклар билан қондош бирдарлармиз”, - деди.

1 март куни Россия парламентининг юқори палатаси Федерация кенгаши Украинанинг Қрим мухтор республикасида Россия қуролли кучларидан фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги президент Владимир Путиннинг мурожаатини бир овоздан қўллаб-қувватлаганди.

Ўшанда ҳам Путин таклифини Федерация кенгашидаги 153 сенатор ёқлаган, бир сенатор қарши овоз берганди.

Ушбу қарор Россия қўшининг Қримга киритилиши ва ярим оролнинг аннексия қилиниши учун йўл очганди.

XS
SM
MD
LG