Линклар

FIFA уругвайлик тишлонғич футболчи Суарес устидан текширув бошлади


Халқаро футбол федерацияси - FIFA Бразилияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари пайти уругвайлик футболчи Луис Суарес италиялик рақиби Жоржо Келлинини елкасини тишлаб олгани борасидаги иддаолар юзасидан текширув бошлаган.

Уругвай ва Италия жамоалари ўртасидаги кечаги ҳал қилувчи ўйин пайти Келлини елкасидаги тиш изларини кўрсатганига қарамай, ҳакам уругвайлик ҳужумчини жазоламади.

Суаресни ўзи журналистлар билан суҳбатда уни туртиб юборишгани ва бунақа ҳолат футбол майдонларида одатий эканини айтган.

Холландияда “Аякслик одамхўр” лақаби билан танилган Суарес апрель ойида Челси футбол клуби ҳимоячиси Бронислав Иванович қўлини тишлаб олгани учун ўнта ўйиндан четлатилганди.

XS
SM
MD
LG