Линклар

НАТО қўшинлари чиқиб кетгач¸ Афғонистон қандай ҳолга тушади?


Belgium -- NATO Secretary-General Anders Fogh Rasmussen addresses a news conference during a NATO foreign ministers meeting at the Alliance headquarters in Brussels June 25, 2014

Belgium -- NATO Secretary-General Anders Fogh Rasmussen addresses a news conference during a NATO foreign ministers meeting at the Alliance headquarters in Brussels June 25, 2014

Озодлик мухбирлари билан эксклюзив суҳбатда НАТО Бош котиби Андер Фог Расмуссен Афғонистондаги сайлов тизимларига ишониш мумкинлиги¸ маҳаллий хавфсизлик кучлари НАТО қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг ўз вазифасини уддалай олиши¸ қолаверса толиблар билан музокара қилиш Кобул раҳбарияти ихтиëрида экани ҳақида гапирди.

АҚШ қўшинлари Ироқдан чиқиб кетиши ортидан мамлакат фуқаролар уруши гирдобига тортилаëтган айни кунларда¸ афғонистонлик журналистлар НАТО Бош котибидан¸ айни шундай кун НАТО ва АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетгач¸ бу мамлакат бошига ҳам тушмаслигига бирор кафолат бор-йўқлиги ҳақида сўрашди.

Расмуссен: Ироқ ва Афғонистон ўртасида жиддий тавофутлар бор ва афғон хавфсизлик кучларининг мамлакатдаги хавфсизлик учун тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олиб¸ буни уддалашларига ишонаман.

Айни пайтда¸ Ироқ тажрибасидан чиқариладиган фойдали хулосалар ҳам йўқ эмас. Халқаро кучлар билан ҳамкорликни тўхтатиш Ироқ ҳукуматининг ўз қарори эди ва Бағдод раҳбарлари НАТО билан хавфсизлик келишуви имзоламаслик орқали ўз хавфсизлик кучларини рисоладагидай трейнинглардан маҳрум қилдилар.

Ироқ аччиқ тажрибасидан келиб чиқадиган сабоқлардан бири 2015 йил 1 январидан Афғонистонда трейнинг миссиясини бошлаш учун ҳуқуқий замин имкон қадар тезроқ яратилиши лозим.

Озодлик: Афғонистонда ўтказилган президент сайловларида икки асосий номзод ўртасидаги тортишув ҳамон давом этмоқда. Сайловларнинг якуний натижасини эълон қилишга яна бир неча ой кетиши мумкин. Янги президент сайланмаса¸ АҚШ билан хавфсизлик келишуви ҳам имзоланмай туради. Бундай вазиятда Афғонистондаги хавфсизлик истиқболи қандай бўлади?

Расмуссен: Ҳуқуқий келишувларнинг вақтида имзоланишига умид қиламан. Албатта¸ сайлов жараëнини вақтида тугатиш ўта муҳим ва овозларни санашни пайсалга солиш керак эмас.

Шу боис¸ Афғонистон Марказий сайлов комиссияси бу жараëнни тезроқ тугатади ва оқибатда афғон халқи ишонч билдирган шахс ҳокимият тепасига келади¸ деб ўйлаймиз.

Озодлик: Толиблар билан музокаралар келажагига қандай қарайсиз?

Расмуссен: Шахсан менинг¸ толибларнинг сиëсий жараëнга қўшилиш баëноти самимийлигига шубҳам бор. Аммо биз бошдан бери Афғонистондаги сиëсий жараëнлар¸ хусусан¸ миллий ярашни бошқариш афғонларнинг ўз иши¸ деган позициядамиз ва шу ëндашувда қоламиз.

Биз бу музокараларда афғон ҳукуматининг кучли позиц0ядан туриб қатнашиши учун шарт-шароит яратишга астойдил ҳаракат қилдик ва бу музокараларни қандай бошқариш энди афғон ҳукуматининг ўзига қолди. Агар бу ҳукумат толибларни сиëсий жараëнларга қўшишни маъқул билса¸ бу борада қарор бериш уларнинг ўз ишидир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG