Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:32

Британиялик фаоллар Лондондаги Ўзбекистон элчихонаси олдида намойиш ўтказади


Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва британиялик фаоллар Халқаро қийноқ курбонларига ёрдам куни муносабати билан 26 июнь куни Лондондаги Ўзбекистон элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказишни режаламоқда.

Улар шу йўл билан Ўзбекистон ҳукуматидан қамоқхонада қолаётган андижонлик қочқин Дилором Абдуқодирова ва бошқа сиёсий маҳкумларнинг озод этилишини талаб этмоқчи.

2010 йилда Австралиядан қайтиши билан 10 йилга қамалган Андижон ҳодисаларининг гувоҳи Абдуқодированинг қамоқ муддати яқинда ёпиқ маҳкама билан узайтирилган.

Тўрт йилдан буён қамоқхонада қолаётган Абдуқодирова қамоқхона қоидасини бузган, деган айблов билан унга саккиз йиллик муддат қўшиб берилган.

XS
SM
MD
LG