Линклар

logo-print

Android платформали смартфонларга “Таҳдид тугмаси”ни ўрнатиш имкони пайдо бўлди


Amnesty International таҳдидга учраганларга кўмак берувчи бепул мобил дастур ишлаб чиқди. Panic Button ёки "Таҳдид тугмаси" деб ном олган бу мобил илова ўғирланиш хавфи остида яшаётган қочқинлар ва уларнинг ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи фаоллар учун ишлаб чиқилгани хабар қилинди. Хавф-хатарни сезган шахс бир зумда ўз смартфони орқали телефонида олдиндан терилган рақам эгаларига хатар тўғрисида смс-хабарларни жўнатишни бошлайди.

Amnesty International таҳдидга учраганларга кўмак берувчи бепул мобил дастур ишлаб чиқди. Panic Button ("Таҳдид тугмаси") деб ном олган бу мобил илова ўғирланиш хавфи остида яшаётган қочқинлар ва уларнинг ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи фаоллар учун ишлаб чиқилгани хабар қилинди. Хавф-хатарни сезган шахс бир зумда ўз смартфони орқали телефонида олдиндан терилган рақам эгаларига хатар тўғрисида смс-хабарларни жўнатишни бошлайди.

Аndroid учун ишлаб чиқилган Panic Button бепул иловаси ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланаётган фаолларга ҳимоясидаги таҳдид остида қолган, ўғирлаб кетилаётган ёки қийноққа солинаётган шахслардан тезлик билан хабар олиш учун хизмат қилади.

23 июн куни Amnesty International халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти расмий сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, "Таҳдид тугмаси" ёки Panic Button дастури Google Playstore дан бепул кўчириб олиниши мумкин.

Мобил дастур Android платформасига эга смартфонлар орқали яширинча таҳдид сигналини беришга мўлжалланган.

Amnesty International ташкилотининг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Сергей Никитин Озодлик билан суҳбатда мобил илова panicbutton.io сайти ёки бевосита Google Playstore дан олиниши мумкинлигини гапириб берди.

- Илова телефонга жуда осон жойлашади ва уни кўчириб олган одам таҳдид пайтида огоҳлантириш жўнатилиши керак бўлган шахслар телефонларини дастурга киритиб олади. Масалан, полиция ушлаб олса, ўғирлаб кетилса, таҳдид тугмаси бир босишда ишга тушади. У яширинча бирор бошқа дастур номи остида жойлаштирилади. Иккинчи муҳим жиҳати, таҳдид тугмаси босилиши билан телефоннинг навигацияси ишга тушиб кетади ва смс-хабарларини олганлар унинг қаерда эканини осонлик билан аниқлаб олишлари мумкин. Бу дастур кўплаб мамлакатларда синовдан муваффақиятли ўтди ва фойдаланувчилар томонидан юқори баҳоланди, деди Сергей Никитин.

Amnesty International директори мослама нафақат қочқинлар ва ҳуқуқ фаоллари, масалан, ота-оналарнинг ўз фарзандларини ҳимоя қилиши учун ҳам қўл келиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Amnesty International жаҳоннинг 17 мамлакатида юзлаб тарафдорлари орасида уч ой давомида ўтказган тест синовлари ижобий баҳоланди. Panic Button ҳозирда тўртта тилда амал қилади. Мослама синовида иштирок этган ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар дастур ҳар кунлик фаолият давомида хатар даражасини сезиларли камайтириш имконига эга бўлганини таъкидламоқда.

Россияда қочқинлик мақомида юрган ўзбекистонлик Абдусами Раҳмонов Panic Button айни зарур бўлган пайтда яратилганини таъкидлаб ўтди. Озодлик билан суҳбатда у “Таҳдид тугмаси” қочқинларнинг ўғирлаб кетилиши олди тўлиқ олинишига ишонмасада, қочқинлар ҳимояси масаласи жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқилишини ижобий баҳолашини айтди.

- Албатта, бу “Таҳдид тугмаси” дастурининг ишлаб чиқарилиши ниҳоят зарур деб ўйлайман. Чунки демократик ислоҳотлар етарли даражада бўлмаган жамиятларда – постсовет ҳудудини назарда тутяпман, – хусусан Россияда ўзбек қочқинлари кўплаб ўғирлаб кетилмоқда. Ўзбек қочқинлари ўғирланиши борасида кўп гап-сўзлар бўлишига қарамасдан, бу ҳолатлар такрорланмоқда. Шунинг учун бунақа дастур ниҳоятда зарур, деб ўйлайман. Бу дастур ишлаб чиқилиши билан ўғирланишлар, қийноқлар олди олинади, деб ўйламайман, лекин жамоатчилик бу масалани кенг муҳокама қилиши керак. Ўзим ҳам мана шу ҳолатда, мана шундай таҳдид остида юрибман, деди Россияда қочқинлик мақомида бўлган Абдусами Раҳмонов.

Panic Button дастури яратувчилари ва Amnesty International ташкилоти ходимлари “Таҳдид тугмаси” сиёсий қочқинлар сони тобора ошиб бораётган МДҲ давлатлари, хусусан Россияда фойдаланиш учун ишлаб чиқилганини алоҳида таъкидламоқда.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра¸ бир йил ичида Россиядан бир неча ўн ўзбекистонлик қочқин ўғирлаб кетилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG