Линклар

Жон Керри Россияни Украинадаги бўҳронни бартараф этиш йўлида фаол ҳаракат қилишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия Украинадаги бўҳронни бартараф этиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак, деб билдирди.

Керри Россия Думаси Украина воқеаларига ҳарбий аралашув тўғрисидаги қарорни бекор қилганини олқишлади. Айни пайтда Керри “Бу қарор 10 дақиқа ичида ўзгартирилиши мумкинлигини” ҳамма билишини ҳам айтиб ўтди.

АҚШ фикрича Россия президенти Владимир Путин россияпараст айирмачиларни қуролларни топширишга чақириши ҳамда айирмачиларни қўллаб қувватлашни тўхтатиб, гаровга олинганларни озод этилишида кўмак кўрсатиши лозим.

Керри Россия бу борада яқин ҳафталарда ҳаракат бошламаса, у ҳолда Москвага нисбатан санкциялар кучайтирилишини билдирди.

Мазкур баёнотдан аввалроқ Путин, Украина президенти Порошенко, Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланд телефон орқали Порошенконинг тинчлик режасини муҳокама қилган эди.

XS
SM
MD
LG