Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:05

Бишкекда умрбод қамалган Азимжон Асқаров суратлари кўргазмаси очилди


Профессионал рассом сифатида юзлаб рангтасвир асарларини яратган бозорқўрғонлик ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров Ўш воқеалари пайтида Бозорқўрғон туманида тартибсизларни уюштирганлик ва милиция ходими ўлимида айбланиб қамоққа олинган эди. Асқаров ўзига билдирилган айбловларни тан олган эмас.

26 июнь- Халқаро қийноқ курбонларига ёрдам кунига бағишланиб Қирғизистон рассомлар иттифоқи кўргазма залида ташкил этилган кўргазмада профессионал рассом бўлган ҳуқуқ фаолининг юзга яқин суратлари намойиш этилмоқда.

Кўргазмани “Озодлик овози” ва “Фридом Хаус” ташкилотлари уюштирган. Кўргазмадан Асқаровнинг қамоққа олингунига қадар ва қамоқда ёзилган рангтасвирлари ўрин олган.

-Матбуотда тўрт йил давомида Асқаровнинг қийноқларга солингани, унинг иши сохталаштирилгани ҳақида ёзиб келинди ва ёзилмоқда. Мазкур кўргазмани ташкил этиш орқали биз Асқаров шахсига бошқачароқ ракурсда жамоатчилик эътиборини қаратмоқчи бўлдик, -деди кўргазма ташкилотчиларидан бири, Бишкекдаги “Озодлик овози” жамоатчилик жамғармаси раҳбари Абдумўмин Мамаримов.

Бишкекда умрбод қамалган Азимжон Асқаров суратлари кўргазмаси бўлиб ўтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00

Халқаро ташкилотлар ва бир қатор Европа давлатлари раҳбарлари 2010 йилда қамалган Азимжон Асқаровга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини билдириб, Қирғизистон ҳукуматини ҳуқуқ фаолини озодликка чиқаришга чақириб келмоқда.

Бишкекда умрбод қамалган Азимжон Асқаров суратлари кўргазмаси очилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:37 0:00
Бевосита линк

Азимжон Асқаровнинг турмуш ўртоғи Ҳадича Асқарова халқаро ҳамжамият ёрдамида ҳуқуқ фаоли озод этилишига ишонишини айтди:

-Халқаро ташкилотлар, маҳаллий ҳуқуқ фаоллари қаттиқ ҳаракат қилишаяпти. Мен турмуш ўртоғимнинг айбсизлигига ва унинг қамоқдан озод қилинишига албатта ишонаман, - деди Ҳадича Асқарова.

Бироқ Бишкек расмийлари, жумладан, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2012 йилда Германия канцлери Ангела Меркел ва 2013 йилда Брюсселда Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашувларда Асқаровнинг айбсиз эканига ишонарли далиллар йўқлигини айтиб, ҳуқуқ фаолининг ишини қайта кўриб чиқиш ҳукуматнинг эмас, судларнинг ваколати эканини билдирган эди.

26 июнь куни якунланадиган кўргазмада Асқаровнинг суратларини сотиб олиш мумкин. Сотувдан тушган пулларга эса қамоқдаги ҳуқуқ фаолига мойбўёқлар харид қилинади.

XS
SM
MD
LG