Линклар

logo-print

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва британиялик фаоллар Халқаро қийноқ курбонларига ёрдам куни муносабати билан Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказди.

Улар шу йўл билан Ўзбекистон ҳукуматидан қамоқхонада қолаётган андижонлик қочқин Дилором Абдуқодирова ва бошқа сиёсий маҳкумларнинг озод этилишини талаб этмоқчи.

2010 йилда Австралиядан қайтиши билан 10 йилга қамалган Андижон ҳодисаларининг гувоҳи Абдуқодированинг қамоқ муддати яқинда ёпиқ маҳкама билан узайтирилган.

Тўрт йилдан буён қамоқхонада қолаётган Абдуқодировага қамоқхона қоидасини бузган, деган айблов билан саккиз йиллик муддат қўшиб берилган.

Андижон қатлиомининг 9 йиллиги муносабати билан ўтган ойда чиқарган баёнотида Ҳьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов АҚШ ва Европа Иттифоқи Андижон қирғини бўйича мустақил тергов ўтказилишига эришиш учун Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказиши кераклигини таъкидлаган эди.

- Ғарблик мулозимлар Ўзбекистонга ташрифлари чоғида бу масалани мунтазам кўтаришлари керак. Яқинда, АҚШ Давлат котибининг муовини Улиям Бернс ҳам Тошкентга борганида Андижон масаласини мухокама қилиш ва ўзбек ҳукуматини Андижон бўйича тергов ўтказишга чақириш имконига эга эди. Бизнингча ғарб ҳукуматлари Ўзбекистонни тўққиз йил аввалги мудҳиш воқеалар бўйича терговга кўндириш ва бу мамлакатдаги қийноқларга чек қўйиш учун барча имконларни ишга солиши керак, деган эди Ҳьюман Райтс Уотч тадқиқотчиси Стив Свердлов.

Андижон қирғини гувоҳларини таъқиб қилиш тўхтамади

Ҳьюман Райтч Уотч ташкилоти 2010 йилда Австралиядан қайтиши билан 10 йилга қамалган Андижон ҳодисаларининг гувоҳи Дилором Абдуқодированинг қамоқ муддати яқинда ёпиқ маҳкама билан узайтирилганини ўрганди. Тўрт йилдан буён қамоқхонада қолаётган Абдуқодирова қамоқхона қоидасини бузган, деган айблов билан унга саккиз йиллик муддат қўшиб берилган.

Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячи Ғанихон Маматхоновнинг жазо муддати 2014 йилнинг март ойида тугаши билан унга яна беш йил қўшиб берилди. Бошқа ҳуқуқ фаоллари қатори Маматхонов ҳам Андижондаги ҳодисалар ортидан қамалганди. 2009 йилда қамоққа ташланган 61 ёшли ҳуқуқ фаоли 4,5 йиллик қамоқ муддатини ўтаб, 10 март куни озодликка чиқиши лозим эди.

Ўзбекистонлик яна бир ҳуқуқ фаоли Исроилжон Холдоровнинг қамоқ муддати 2012 йилда "қамоқхона нозири буйруғини бажаришдан бош тортган" айблов билан уч йилга узайтирилди.Андижондаги оммавий қабрлар ҳақида оммавий ахборот воситаларига хабар берган ҳуқуқ фаоли Исроилжон Холдоров 2007 йилнинг феврал ойида олти йилга қамалган эди.

1999 йилда қамалган андижонликларнинг йўлбошчиси Акром Йўлдошевнинг қаерда эканини яқинлари билишмайди. Йўлдошев Андижон шаҳрида ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиб, кўпчиликни иш билан таъминлаш фаолиятига раҳбарлик қилган.

"2009 йилдан буён унинг на ўлик на тирик эканини биламиз", деб айтган Йўлдошевнинг ўғли Хьюман Райтс Уотч ташкилотига.

Йўлдошев 1999 йилги 16 февралда содир бўлган туркум портлашлардан кейин 17 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG