Линклар

Маликий: Сурия Ироқ ичкарисида сунний жангариларга қарши ҳаво ҳужуми уюштирди


Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий.

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий.

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий Сурия жорий ҳафтада Сурия ичкарисида ҳаво ҳужумини амалга оширганини айтмоқда.

Би-Би-Сининг 26 июнь куни Маликийдан иқтибос келтириб, хабар қилишича, Сурия жанговар учқичлари 24 июнь куни чегара олдидаги Ал-Қаим шаҳарчасида жангарилар исетҳкомларини бомбалаган.

Сурия расмий матбуоти Ироқ ичкарисида ҳужумлар амалга оширилганини инкор қилди. Маликий Бағдод бу ҳақда сўрамаган бўлса-да, Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи жангариларга қарши бундай ҳужумларни “олқишлайди”, дея таъкидлаган.

Ал-Қойдадан ажраб чиққан сунний жангари гуруҳи Ироқ шимоли ва ғарбида катта ҳудудларни босиб олган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 26 июнь куни Парижда Ироқ бўҳронига доир музокаралар ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG