Линклар

Ўзбекистон МХХси 1 тоннадан ошиқ наркотикларни ёқиб юборди


Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати 26 июнь куни наркобизнесга қарши кураш чоғида мусодара қилинган 1,27 тонна наркотик моддаларини йўқ қилди. UzDaily.uz нашрининг хабар қилишича, бу тадбир 26 июнь куни нишонланадиган наркоманияга қарши кураш халқаро куни муносабати билан ўтказилган.

Хабарда айтилишича, жами 85,3 кг героин, 705 кг афюн, 266,5 кг марихуана 175 кг наша ва бошқа турдаги наркотик моддалари ёқиб юборилган.

Ўзбекистон расмий идораларининг маълум қилишича, 2013 йилда наркотиклар ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони 7689тани ташкил қилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистонда етиштириладиган наркотикларнинг Россия ва Европага олиб ўтилишида асосий транзит йўлаги ҳисобланиши айтилади.

XS
SM
MD
LG