Линклар

logo-print

Шимолий Вазиристонда Покистон армияси ҳужуми давом эттирмоқда


Ҳукумат қўшинлари ҳужуми бошланганидан бери Шимолий Вазиристонни ярим миллионга яқин аҳло тарк этгани тахмин қилинмоқда.

Ҳукумат қўшинлари ҳужуми бошланганидан бери Шимолий Вазиристонни ярим миллионга яқин аҳло тарк этгани тахмин қилинмоқда.

Покистон армияси Шимолий Вазиристоннинг маркази ҳисобланган Мироншоҳ шаҳрини танк ва артиллерия қуролларидан ўққа тутди. Покистон ҳукумати мамлакат шимоли-ғарбидаги Толибон истеҳкомларига зарба беришда давом этмоқда.

Покистонда чиқадиган “Dawn” газетасининг хабар қилишича, 26 июнь куни эрталаб оғир артиллерия ҳужумидан кейин пиёда қўшинлар шаҳарнинг бозор қисмида жангарилар яширинган ҳудудларни тозалаш учун юриш бошлаган.

Покистон армияси шу ойнинг ўрталарида Карачи шаҳри аэропортига жангарилар уюштириб, ўнлаб одамни ўлдириши ортидан Толибон ва унга алоқадор жангари гуруҳларга қарши амалиёт бошлади. Карачи аэропортига ҳужум учун масъулиятни Ўзбекистон Исломий ҳаракати ўз зиммасига олди.

Икки ҳафтадан бери давом этаётган ҳаво рейдлари оқибатида 360дан ошиқ жангари ҳалок бўлди.

Ҳукумат қўшинлари ҳужуми бошланганидан бери Шимолий Вазиристонни ярим миллионга яқин аҳло тарк этгани тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG