Линклар

logo-print

Amnesty International қийноқ қўлловчи давлатлар элчихоналари олдида норозилик уюштирди


Бугун Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва британиялик фаоллар Халқаро қийноқ курбонларига ёрдам куни муносабати билан Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказмоқчи.

Улар шу йўл билан Ўзбекистон ҳукуматидан қамоқхонада қолаётган андижонлик қочқин Дилором Абдуқодирова ва бошқа сиёсий маҳкумларнинг озод этилишини талаб этмоқчи.

2010 йилда Австралиядан қайтиши билан 10 йилга қамалган Андижон ҳодисаларининг гувоҳи Абдуқодированинг қамоқ муддати яқинда ёпиқ маҳкама билан яна 8 йилга узайтирилган.

Amnesty International ташкилоти тадбири БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилди. Пайшанба куни норозилик намойишлари Ўзбекистон элчихонасидан ташқари, қийноқлар кенг қўлланиладиган Филлипин, Мексика ва Нигерия дипломатик ваколатхоналари олдида ҳам уюштирлди.

XS
SM
MD
LG