Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:03

18 ëшга тўлмаганларни МДҲ давлатларига олиб чиқиш тартиби қандай?


Озодликка мурожаат қилган мухлислардан бири 17 ёшга тўлган фарзандини қандай қилиб Россияга олиб чиқиши мумкинлиги тўғрисида билиб беришни сўради.

“Ёзги таътил вақтида 17 яшар ўғлимни олдимга - Москва вилоятига - ёрдамга чақиртириб олмоқчи эдим. Қандай ҳужжатлар чегарада талаб қилинади Ўзбекистонда? Самолётдан тушуриб қолдиришмайдими?”, деб савол берди ўзбекистонлик муҳожир.

Ўзбекистон аэропортларидан бири расмийсининг Озодликка таъкидлашича¸ вояга етмаган боланинг чиқиш визаси талаб қилинмайдиган МДҲ давлатларига чиқиши учун¸ энг аввало янги биометрик паспорт ва ота-онаси номидан нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.

18 ëшга тўлмаганларнинг Ўзбекистон ҳудудидан МДҲ давлатлари¸ хусусан¸ Россияга чиқиши учун ота-она розилиги¸ бола паспорт текширувидан ўтаëтган пайтда талаб қилинади¸ деди бу расмий.

- - - - -- - - - - - - - - -

2012 йилнинг 1 июлидан Ўзбекистонда кучга кирган “Ўзбекистон Республикасидан МДҲ ва ҳориж давлатларига чиқиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик Йўқриқнома”га биноан, Ўзбекистон ташқарисига мустақил равишда чиқиб кетаётган 15дан 18 гача бўлган фуқаролар биометрик паспорт ва нотариус ҳузурида тасдиқланган ота-онаси ёки васиячилари ишончномасига эга бўлишлари шарт.

Катталар ҳамроҳлигисиз МДҲ давлатларига саёҳат қилаётган 16 ёшга тўлмаган болалар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси номига ёзилган ота-оналари ишончномаси билангина чиқарилади.

Агарда 16 ёшга тўлмаган бола Ўзбекистондан МДҲ давлатларига отаси билан бирга чиқаётган бўлса, нотариал тарзда тасдиқланган онасининг рухсатномасига эга бўлиши шарт. Худди шундай, хорижга онаси билан чиқаётган бола ëнида отасидан олинган расмий ишончнома ҳужжати бўлиши зарур.

XS
SM
MD
LG