Линклар

logo-print

Украина президенти Россияни қуруқ гап эмас, амалий қадамларга чақирди


Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясида чиқиш қилиб, ўз мамлакати бўҳронни бошдан кечираётганига қарамасдан, европача ривожланиш йўлидан боришини баён қилди. Айни пайтда, Киев ҳукумати билан айирмачилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш борасида келишиб олинганига қарамасдан, Украина шарқида жанглар давом этмоқда. Ғарб Москва бўҳронни ҳал қилишга ҳисса қўшаётганини намойиш қилиши керак, демоқда.

Украина Президенти Петро Порошенко Россия ҳукуматини ўзи таклиф қилаётган тинчлик режасини “гап билан эмас, амалда” қўллаб-қувватлашга чақирди.

26 июнь куни Страсбургда Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясида қилган чиқишида Порошенко Москва тинчлик режасини баёнотлар билан қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, амалда етарли ҳаракат қилмаётганини таъкидлади.

Порошенко Украина қийин кунларни бошдан кечираётган бўлса-да, охир оқибат европача ривожланиш йўлини танлашига ишонишини билдирди.

- Украина ҳам қийинчиликлар, ҳам умидлар даврини бошдан кечирмоқда. Бизнинг танловимиз Европа мамлакатлари оиласида муносиб ўрнига эга бўладиган демократик давлат қуришдир. Бизнинг йўлимиз Европа Иттифоқига элтувчи йўлдир ва шунинг учун эртага, 27 июнь куни, мен Украина президенти сифатида Европа Иттифоқи билан Ассоциация битимини имзолайман, деди Порошенко.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 26 июнь куни Парижда қилган чиқишида Москва “бир неча соат” ичида Киев билан Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувини қўллаб-қувватлаётганини исботлаши керак, дея баён қилди.

Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус билан сўзлашувлардан кейин гапирган Керри жумладан бундай деди:

- Биз Россия олдимиздаги бир неча соат ичида, айирмачиларни айирмачиларни қуролсизлантириш, уларни қуролни ташлашга рағбатлантириш, уларни қуролларни ташлашга ва легитим жараёнда қатнашишга чақираётганини амалда намойиш қилиши ўта муҳим, дея ҳисоблаймиз, деди Керри.

Украинада вазият ёмонлашишда давом этадиган тақдирда Москвага нисбатан навбатдаги санкциялар жорий қилинишидан огоҳлантирган Керри, шу билан бирга ғарб давлатлари Россиянинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан “санкцияларни қўллаш режимини тадбиқ қилмаслик” тарафидадир, дея таъкидлади.

Кремльнинг маълум қилишича, Россия Президенти Владимир Путин Германия Кенцлери Ангела Меркель билан телефон суҳбатида “ўт очишни тўхтатиш битимини узайтириш” эҳтиёжини муҳокама қилган. Расмий баёнотга кўра, икки давлат етакчиси ўт очишни тўхтатиш шартларига амал қилинаётганини мониторинг қилиш эҳтимоллари, мулоқот гуруҳини тузиш ва гаровдагиларни озод қилиш масалаларини муҳокама қилишган.

Путин шунингдек, Москва таъбири билан айтганда, можародан Россияга қочиб ўтаётган қочқинлар оқимига эътибор қаратган.

Президент Порошенко ЕКПАда қилган чиқишида, Украина шарқида айирмачилик бўҳронини бартараф қилиш режасининг бир қисми ўлароқ, Украина Олий Радасига минтақалар ваколатларини оширишга доир конституциявий ўзгартишлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритганини маълум қилди.

- Мен таклиф қилаётган конституция лойиҳасига кўра, Маҳаллий бошқарув тўғрисидаги Европа Хартиясига тўлиқ амал қилган ҳолда Украина ҳукумати децентрализация қилинади, деди Порошенко.

Кейинги ҳафталар ичида Украина шарқидаги можарода ҳукумат қўшинлари билан россияпараст айирмачилар ўртасидаги тўқнашувларда 300дан ошиқ одам ҳалок бўлди.

Киев ҳукумати 20 июнь куни бир томонлама равишда ўт очишни тўхтатишини эълон қилишига қарамасдан, шарқий минтақаларда жанглар давом этди.

Украина матбуотининг хабар қилишича, Краматорск ва Славянск шаҳарларида 26 июнь куни ҳам жанглар давом этган.

Ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган айирмачилар лидерларидан бири Андрей Пургин 27 июнь куни Донецкда тинчлик ўрнатиш борасида музокаралар бўйича келишиб олинганини билдирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG