Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:43

"Ансоруллоҳ" Тожикистонга таҳдид қилмоқда


"Ансоруллоҳ" гуруҳи аъзолари эълон қилган фотосурат.
"Ансоруллоҳ" гуруҳи аъзолари эълон қилган фотосурат.

Интернет тармоқларидан бирида пайдо бўлган янги видеороликда ўзларини “Ансоруллоҳ” гуруҳи деб атаётган қуролланган шахслар Тожикистон президентига мурожаат қилиб, “диндан қайтганларни” йўқ қилишга ваъда қилади.

Интернетда пайдо бўлган видеода 20га яқин қуролланган ёшлар тоғли ҳудудларда турли қуроллардан фойдаланишни ўрганаётгани тасвирланган.

Афғонистонда эканини иддао қилаётган гуруҳ аъзолари қишу-ёзда машқларни бажараётгани, жисмоний тайёргарлигини ошираётганини кўриш мумкин. Маска кийган жангарилардан бири рус тилида жангчиларни у ёки бу қуролдан фойдаланишни ўргатаётгани тасвирланади. Юзини яшириб олган гуруҳ аъзоларидан бири гранатомётдан отиб, экранга қараб, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга мурожаат қилади: “Бизнинг келишимизни ва Тожикистонда диндан қайтганларни ўлдиришимизни кутиб тур. Бу машқларни биз тожикистонлик диндан қайтганларни йўқ қилиш учун олиб бораяпмиз.”

"Ансоруллоҳ" тарқатган видеодан олинган сурат.
"Ансоруллоҳ" тарқатган видеодан олинган сурат.

Бир соатча давом этадиган видеотасма узра жангариларни улуғловчи тожик тилидаги қўшиқлар янграйди. Мутахассислар тожикистонлик бу йигитлар анчадан буён Афғонистонда яшаётгани, зеро кўплаб афғонча сўзларни ишлатаётганини тахмин қилади.

Тожикистон парламентининг хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси Амирқул Азимов 25 июнь куни қилган чиқишида “Ансоруллоҳ” жангарилари таҳдидларига: “Тожикистон ҳар қандай дўқ-пўписаларга қарши тура олиши, мамлакат армияси “Ансоруллоҳ”ми, бошқа террорчилик гуруҳи ҳужумини қайтара олиш қудратига эга”, деб муносабат билдирди.

Ўзбекистон исломий ҳаракатининг Карачи аэропортига ҳужум уюштиргани иддао қилинаëтган 10 нафар худкуш аъзоси.
Ўзбекистон исломий ҳаракатининг Карачи аэропортига ҳужум уюштиргани иддао қилинаëтган 10 нафар худкуш аъзоси.

Ҳарбий мутахассислар эса "бу тарзда берилган баёнотларга жиддий ёндашув керак", деган фикрни айтмоқда.

Эътиборли томони, бу видео Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик хизмати расмийларининг халқаро террорчилик ташкилотлари Марказий Осиё ҳудудида фаоллашаётгани, турли иттифоқларни тузаётгани тўғрисида берган баёноти билан деярли бир вақтда пайдо бўлди.

Жумладан, Тожикистон Миллий хавфсизлик хизмати вакили Умед Назаров 12 июнь куни Душанбеда Россия экспертлари билан ҳамкорликда уюштирилган матбуот анжуманида, Афғонистон шимолидаги Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда террорчи гуруҳлар тўпланаётгани борасида оператив маълумотлар борлигини айтган.

Ўмарали Тошпўлотов ва Комилжон Қўлбошев.
Ўмарали Тошпўлотов ва Комилжон Қўлбошев.

​Хавфсизлик ходими Афғонистоннинг Имом Соҳиб, Дашти Арча, Чаҳордара, Хўжағор, Янги Қалъа, Жирм, Юмғон, Арганжҳо туманлари, Қундуз, Таҳор ва Бадахшон вилоятларида Ўзбекистон Исломий ҳаракати, “Ансоруллоҳ”, “Иттиҳоде жиҳоди исломи”, “Жундулхалифа” ҳамда толибларнинг маҳаллий фирқаси фаоллиги кескин ошгани қайд қилинганини айтди.

Айни пайтда, жорий йилнинг 22 июнь куни Қундуз вилояти хавфсизлик хизмати томонидан Тожикистонга “Толибон” ҳаракати сафида жанг қилган иккита тожикистонлик ўзбек - Ўмарали Тошпўлотов ва Комилжон Қўлбошевларни топширилгани маълум. Бу хусусда тожикистонлик хавфсизлик хизмати ходимлари Тожикистон билан бўлган афғон чегарасида фақат битта миллатга мансуб шахсларни ёллаётганини иддао қилди.

Тожикистон-Афғонистон чегараси узунлиги қарийб 1400 км ташкил этади. Чегаранинг асосий қисмини жангарилар гуруҳларининг осонлик билан кириб-чиқишига имкон яратувчи мураккаб рельефли тоғли ҳудудлар ташкил этади
.

XS
SM
MD
LG