Линклар

ЖЧ-2014: Уругвай футболчиси Суаресга 111 минг доллар жарима солинди


Луис Суарес.

Луис Суарес.

Уругвай футбол терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ўйин пайтида Италия жамоаси ҳимоячиси Жоржо Келлинининг елкасини тишлаб олгани учун 9 та ўйиндан четлатилди.

ФИФА Суаресга, шунингдек, 111 минг доллар жарима солди ҳамда 4 ой мобайнида футбол билан боғлиқ фаолият билан шуғулланишдан четлатди.

Суарес Уругвай - Италия матчининг 78-дақиқасида Келлинини тишлаб олган эди. Мазкур ўйин 1:0 ҳисобида Уругвай ғалабаси билан якунланган.

XS
SM
MD
LG