Линклар

Бразилияда ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида гуруҳлардаги ўйинлар якунланди.

Н гуруҳида Жазоир билан 1:1 ҳисобида ўйнаган Россия етарлича очко тўплай олмагани муносабати билан Жаҳон Чемпионатини тарк этди. Мазкур гуруҳ доирасидаги иккинчи ўйинда Бельгия Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида ютиб олди.

Н гуруҳида 9 очко билан Бельгия биринчи, 4 очко билан Жазоир иккинчи ўринни эгаллади. Россия эса 2, Жанубий Корея 1 очкога эга бўлган.

Финал ўйинларининг 1/8 босқичида Жазоир Германия билан, Бельгия АҚШ билан майдонга тушади. Мазкур босқичда Колумбия – Уругвай, Греция – Коста-Рика, Бразилия – Чили, Голландия – Мексика, Аргентина – Швейцария ҳамда Франция – Нигерия билан беллашади.

XS
SM
MD
LG