Линклар

2015 йилнинг 1 январидан МДҲ давлатлари фуқаролари Россияга фақат хорижий паспорт билан кириши мумкин бўлади.

Бу қоида Божхона иттифоқига аъзо Қозоғистон ва Белорус фуқароларига тадбиқ этилмайди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бундай тартиб давлат чегарасини кесиб ўтиш бўйича ягона қоидани жорий этиш ва миграцияга нисбатан назоратни кучайтириш мақсадида киритилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги, бундай тартиб жорий этилишидан МДҲ давлатлари аввалдан огоҳлантирилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG