Линклар

Украинада ЕХҲТнинг ўғирлаб кетилган тўрт кузатувчиси озод қилинди


Донецкдаги қуролланган россияпарастлар.

Донецкдаги қуролланган россияпарастлар.

Украина шарқида россияпараст айирмачилар томонидан май ойида ўғирланган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг тўрт кузатувчиси озод этилди.

Донецкдаги россияпарастлар лидери Александр Бородай кузатувчилар Донецкдаги меҳмонхоналардан бирига жойлаштирилганини айтди. Унга кўра, кузатувчилар россияпарастлар эгаллаб олган қўшни Луганс вилояти раҳбарлари томонидан озод этилган.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Киевдаги ваколатхонаси 31 кун аввал йўқолган кузатувчилар топилгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади. Ташкилот расмийси Марк Этерингтон 29 май куни россияпарастлар томонидан ўғирланган яна тўрт кузатувчининг тақдири номаълумлигича қолаётганидан ташвиш билдирди.

XS
SM
MD
LG