Линклар

Тошкентлик мустақил журналист Сид Янишев судланиши мумкин


Сид Янишев.

Сид Янишев.

Тошкент милицияси Сид Янишев тахаллуси билан ёзувчи мустақил журналист Саид Абдураҳимовга нисбатан иш очди.

Бу ҳақда хабар тарқатган uznews.net нашрининг ёзишича, Сид Янишев 26 июнда Тошкент Ички ишлар бошқармасига сўроқ учун чақирилган ва унинг иши яқин кунларда Шайхонтахур туман судига ўтказиб берилиши билдирилган. Сид Янишевга уни нимада айблашаётгани тўғрисида ҳам маълумот беришмаган.

Сид Янишев бир қатор интеренет нашрларда Тошкентдаги Минор қабристони ёнида масжид қурилиши муносабати билан бузилган уй эгаларига адолатли товон пули тўланмаётгани тўғрисида мақолалар чоп этган эди. uznews.net нашрининг ёзишича, мана шу мақолалар туфайли Сид Янишев таъқиб қилинаётган бўлши мумкин.

XS
SM
MD
LG