Линклар

Ўзбекистонда юзга яқин божхоначи қўлга олингани хабар қилинмоқда


Тошкент аэропорти божхонаси.

Тошкент аэропорти божхонаси.

Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитасининг мамлакат ҳудудига контрабанда маҳсулотлари олиб кирилишига кўмак кўрсатган юзга яқин ходимлари коррупцияга қарши кураш доирасида қўлга олинди. Бу ҳақда куч ишлатар тузилмаларга яқин бўлган манбаларга таянган ҳолда uzmetronom.com нашри хабар тарқатди.

Июнь ойининг ўрталарида Озодлик радиоси Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари қўлга олингани тўғрисида хабар берган эди.

Божхоначиларнинг оммавий тарзда қўлга олиниши мазкур икки амалдор ҳибс қилиниши ортидан амалга оширилган.

XS
SM
MD
LG