Линклар

logo-print

Бугун Брюсселда Украина, Грузия ва Молдова лидерлари Европа Иттифоқи билан ассоциация битимининг иқтисодий ва сиёсий қисмини имзолади.

Украина Президенти Петро Порошенко мазкур битимнинг иқтисодий қисми, Молдова билан Грузия эса сиёсий яқинлашув қисмини имзолади.

Украина ЕИ билан ассоциация битимининг сиёсий қисмини жорий йилнинг 21 мартида имзолаган эди.

Битимнинг иқтисодий қисми Украинани ЕИнинг савдо бўйича эркин иқтисодий ҳудудига киришига имкон яратади. Бунинг натижасида Украина учун Европа товарлари нархи пасайтирилиши ва Киев экспортни учдан бирга ошириши мумкин.

XS
SM
MD
LG