Линклар

logo-print

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “EVOS” лаваш марказида 18 июнь куни рўй берган портлаш сабаблари очиқланди.

Podrobno.uz маълумотига кўра, лаваш марказидаги портлаш электр тизимидаги қисқа тутатув натижасида келиб чиққан.

Озодлик манбасига кўра, текширув натижасида лаваш маркази омборида тўртта газ баллони бўлгани ва улардан бири портлагани аниқланган.

Ёнғин оқибатида “EVOS” лаваш марказининг омборхонаси ва ходимлари учун мўлжалланган хона жами 25 квадрат метр майдони ёниб кетган.

Ҳозир ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.

Кейинги ойларда Тошкент шаҳрида газ портлаши оқибатидаги ёнғинлар сони кўпаётгани кузатилмоқда.

23 апрель куни Тошкент шаҳрининг Лабзак мавзеидаги 8 қаватли бинонинг 1-қаватида газ сизиб чиққани натижасида содир бўлган портлашда камида 4 киши жароҳатланди.

Кейинроқ портлаш пайтида жароҳат олган бир аёл касалхонада вафот этди.

XS
SM
MD
LG