Линклар

Жума куни Брюсселда ўтаётган ЕИ саммити иштирокчилари Россияга қарши санкцияларни қабул қилишдан аввал яна 72 соат расмий Кремлнинг Украина билан муносабатларини кузатишга қарор қилинганини маълум қилишди.

Мазкур саммитда қабул қилинган баёнотда ЕИнинг Россияга қўйган талаблари ҳам жой олган.

Россия Украина шарқидаги ярашув мониторинги механизмларини ЕХҲТ билан келишиб олиши қайд этилган баёнотда.

Шунингдек, баёнотда россияпараст айирмачилар томонидан ишғол қилинган Украина чегарачиларининг учта пости қайтарилиши, гаровдаги шахслар, жумладан, ЕХҲТ кузатувчиларини озод қилиш талаби ҳам киритилган.

30 июнь куни ЕИ Украина бўҳрони бўйича қўшимча чора-тадбирлар масаласини кўриб чиқади.

XS
SM
MD
LG