Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:12

Булғорларнинг Оқмачити Жаҳон мероси деб тан олинди

Татаристондаги қадимий Булғор шаҳри ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди. Мазкур шаҳар Волгабўйи булғорларининг 7-15 асрлар ўртасида мавжуд бўлган цивилизациясининг энг биринчи бўлиб барпо этилган шаҳри сифатида тарихда қолган. Мазкур шаҳардан татарларнинг мусулмон динини қабул қилиши бошланган эди.

Булғор тарихий-археологик комплексининг бир қисми.

Булғор Евросиёда бир неча асрлар мобайнида маданий алмашинувлар ва маданий янгиланув маркази бўлиб келгани айтилади.

Булғордаги кўпчилик бинолар Ўрта асрлар мусулмон бинокорлигининг наъмуналари бўлиб ҳисобланади.

Булғор жорий йилда Россияда ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган ягона шаҳар бўлди.

Мазкур комплекс Волгабўйи булғорларининг 992 йилда ислом динини қабул қилиш жараённи эслатиб турувчи ўзига хос рамзларга ҳам эга. Булғор ҳозирги кунда ҳам татарларнинг зиёратгоҳига айланган.

Булғордаги археологик ёдгорликлар.

Булғордаги янги археологик қидирув ишлари.

Қадимий бино деталлардан бирининг кўриниши.

Булғордаги Оқмачит комплекси майдони 2012 йилда таъмирдан чиқарилган.

XS
SM
MD
LG