Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:24

Тошкентда Сид Янишев устидан маҳкама эшитувлари бошланди


Тошкентнинг Шайхонтохур тумани судида мустақил журналист Саид Абдураҳимов устидан маҳкама эшитувлари бошланди.

Сид Янишев тахаллуси билан танилган журналистнинг айнан нимада айбланаётгани маълум эмас.

У 26 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига чақиртирилиб, сўроқ қилинганди.

Бунга унинг бир ой аввал Фарғона.Ру сайтида босилган Тошкентдаги уйлар бузилиши ва уй эгаларининг ҳуқуқлари топталиши ҳақидаги мақоласи сабаб бўлган.

Милиция ҳузурига борган Янишевга гўёки журналистнинг маҳалла ишига аралашувидан норози бўлган уй эгаларининг даста-даста ариза ва шикоятлари битилган қоғозларни кўрсатишган.

Фарғона.ру таҳририяти Янишев касбий фаолияти учун тазйиққа учраётганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматини мамлакат Конституцияси ва оммавий ахборот воситалари ҳақидаги қонунга амал қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG