Линклар

Украина президенти Петро Порошенко россияпараст айирмачилар билан бир ҳафталик оташкесим муддатини 72 соатга узайтирди.

Киев раҳбари шу муддат ичида ўзининг тинчлик режаси ижобий натижалар беришига умид қилмоқда.

Порошенко эълон қилган оташкесим муддати 30 июнь оқшомида тугайди. 27 июнь куни Брюсселда учрашган Европа Иттифоқи лидерлари Украинада кескинлик юмшамаса Россияга нисбатан санкция қўлланиши ҳақида огоҳлантирди.

ЕИ саммити иштирокчилари Россияга қарши санкцияларни қабул қилишдан аввал яна 72 соат расмий Кремлнинг Украина билан муносабатларини кузатишга қарор қилинганини маълум қилишди.

Брюсселдаги йиғинда Украина президенти Европа Иттифоқи билан ассоциация битимини имзолади. Айни шу битим Украинадаги инқирозга сабаб сифатида кўрилади.

XS
SM
MD
LG