Линклар

Сараевода Франц Фердинанд ўлдирилганининг юз йиллиги тадбирлари бўлиб ўтмоқда


Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевода Австрия-Венгрия империяси валиахди эрцгерцог Франц Фердинанд ўлдирилганининг юз йиллиги муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Юз йил аввал Эрцгерцогнинг серб миллатчиси Гаврило Принцип тарафидан отиб ўлдирилиши Биринчи жаҳон урушининг бошланишига сабаб бўлганди.

1918 йилгача давом этган урушда миллионлаб одам нобуд бўлди. Бу уруш оқибатида Европадаги учта империя дунё ҳаритасидан йўқолди.

XS
SM
MD
LG