Линклар

Тошкентнинг Чилонзор туманида 28 июнь куни кичик юк машинаси автоҳалокатга йўлиқиб, ағанаб кетгани натижасида кўча бўйлаб пул сочилиб кетди.

Оммавий ахборот воситаларининг маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига таянган ҳолда хабар қилишича, авария чоғида ҳеч ким жиддий шикастланган эмас, бироқ машинадаги пулнинг ҳаммаси сочилиб кетган.

Озодлик муштарийлари томонидан WhatsApp орқали юборилган фото ва видеоматериалларда ўткинчилар ва ҳайдовчилар кўчада сочилиб ётган пулларни йиғиштиришда ёрдам бераётгани акс этган.

Айни пайтда бу воқеани ижтимоий тармоқларда муҳокама қилаётган ўзбекистонликлар пултерарларнинг ичида “қулай фурсатдан фойдаланиб қолганлар бўлиши мумкин”лигини ҳам истисно қилмаяптилар.

Шанба куни автоҳалокатга учраган машинада жами қанча маблағ бўлгани, бу пулнинг ҳаммаси йиғиб олинган-олинмаганига оид маълумотлар ҳозирча йўқ.

Маҳаллий нашрлар автоҳалокатга йўлиққан машинани инкассаторлик улови дея тақдим этаётган бир пайтда Республика инкассация хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиқ муовини Хуршид Табибов uz24.uz сайтига инкассаторлик автомашиналаридан ҳеч қайсиси аварияга дучор бўлмаганини айтган. Сайт ходимлари Табибовнинг сўзларидан келиб чиққан ҳолда автоҳалокатга йўлиққан машина ҳам, унга ортилган пуллар ҳам хусусий шахсга тегишли бўлгани ҳақидаги ўз тахминлари билан ўртоқлашганлар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG